Тошкентда аномал иссиққа қарши кўчаларга сув сепилмоқда

Тошкентда кузатилаётган аномал иссиқ сабаб шаҳар бўйлаб ҳаво ҳароратини пасайтиришга қаратилган қўшимча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, махсус техникалар ёрдамида марказий кўчалар, йўлаклар ва яшил ҳудудларга мунтазам равишда сув пуркалмоқда.
Бундан ташқари, пойтахтдаги майсазорлар, гулзорлар ва дарахтларни суғориш ишлари ҳам кучайтирилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай тадбирлар нафақат ўсимликларни жазирама таъсиридан асраш, балки шаҳар микроиқлимини бироз юмшатишга ҳам хизмат қилади.
Шунингдек, яқин кунларда Тошкентдаги фаввораларни сутка давомида узлуксиз ишлатиш режалаштирилган. Мутасаддилар ушбу чоралар жазирама кунларида ҳаво ҳароратини бироз пасайтириш, чанг миқдорини камайтириш ва пойтахт аҳолиси учун қулайроқ муҳит яратишга ёрдам беришини таъкидламоқда.






























Изоҳлар 0
…