date
views 17 143

Сабр таги сариқ олтин: 17 йил фарзанд кутган эр-хотин биратўла 3 ўғил ва 3 қизли бўлди

Сабр таги сариқ олтин: 17 йил фарзанд кутган эр-хотин биратўла 3 ўғил ва 3 қизли бўлди
17 йил давомида фарзанд кутган америкалик эр-хотин биратўла олти боланинг ота-онасига айланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Келиб чиқиши нигериялик Ажибола ва Адебойя Тайво оиласи АҚШнинг Виргиния штатида истиқомат қилади. Уларнинг кўп йиллик орзуси фарзандли бўлиш эди. Ниҳоят уларнинг бирданига 3 ўғил ва 3 қизи дунёга келди. Чақалоқлар кесар кесиш йўли билан туғилди, туғруқда 40 нафар тиббиёт ходими қатнашди.

Шифокорларнинг айтишича, чақалоқларнинг аҳволи яхши, бироқ улар интенсив терапия бўлимида назоратда қолмоқда.

Олти эгизакнинг туғилиши камдан-кам кузатилади. Статистика маълумотларига қараганда, 2015 йилда АҚШда 4 миллион чақалоқ туғилган, шундан атиги 24 ҳолатда 4 ва ундан ортиқ чақалоқлар туғилиши кузатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сабр таги сариқ олтин: 17 йил фарзанд кутган эр-хотин биратўла 3 ўғил ва 3 қизли бўлди