36 ёшли ФИДЕ менежери тўсатдан вафот этди

Дунё1 дақиқа ўқиш204
36 ёшли ФИДЕ менежери тўсатдан вафот этди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) операцион менежери Сергей Индейкин 36 ёшида тўсатдан вафот этди.
  • Унинг ўлими Нигериядаги хизмат сафаридан сўнг Ўзбекистонда ўзини ёмон ҳис қилиши ва кейинчалик Россияда аҳволининг оғирлашиши ортидан юз берган.
  • Марҳумнинг отаси ўғлининг малярия юқтирган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган, бироқ касалликнинг аниқ ташхиси ва ўлим сабаби ФИДЕ томонидан расман тасдиқланмаган.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) операцион менежери Сергей Индейкин 36 ёшида вафот этди. Федерация унинг ўлими тўсатдан юзага келган касаллик ортидан содир бўлганини маълум қилди.

Сергей Индейкин яқинда хизмат сафари билан Нигерия пойтахти Абуджа шаҳрида бўлган. У ерда шахмат мусобақасини ташкил этиш ишларида иштирок этган.

Сафардан кейин у Ўзбекистонга келган ва шу ерда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Кейин Россияга қайтганидан сўнг аҳволи яна оғирлашиб, Пермь шаҳрида шифохонага ётқизилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Марҳумнинг отаси Александр Индейкиннинг айтишича, ўғлининг Нигерияда зарарланган чивин чақиши орқали малярия юқтирган бўлиши эҳтимол қилинган. Унинг сўзларига кўра, FIDE ҳамкасблари таърифлаган аломатлар малярия белгиларини эслатган. Бироқ касалликнинг аниқ ташхиси ва ўлим сабаби федерация томонидан расман тасдиқланмаган.

Индейкин FIDE тадбирларида 2021 йилдан бери ишлаб келган. У жаҳон чемпионати баҳслари, Жаҳон кубоги, номзодлар турнирлари, рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатлари каби йирик мусобақаларни ташкил этишда қатнашган.

Унинг иши мусобақалар ўтказиладиган турли мамлакатларга тез-тез хизмат сафарларига чиқишни талаб қилган. Ҳамкасблари Индейкинни йирик халқаро шахмат мусобақаларини ташкил этишда муҳим ҳисса қўшган профессионал мутахассис сифатида эсламоқда.

Айрим манбаларда у ишдан ташқари болалар уйини қўллаб-қувватлагани, сафарларидан болаларга шахматга оид эсдалик совғалари олиб келгани ҳам қайд этилган.

Нигерияда малярия кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мамлакат дунёда малярия юки энг юқори бўлган давлатлардан ҳисобланади.

Манба: МИР 24

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  2. Дунё
    Кўзлари кунгабоқарни эслатадиган ноодатий қуш табиат ихлосмандларини ҳайратга солмоқда!
  3. Дунё
    Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси даҳшатли тарзда портлаб, 31 киши ҳалок бўлди (видео)
  4. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди
  5. Саломатлик
    Оёқ мушаклари нега кечаси тўсатдан тортишиб қолади?
  6. Дунё
    Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қурилиши давом этмоқда (видео)
  7. Дунё
    Япониядаги ўқиш орзуси амалга ошмаган йигит 7 йил ташландиқ канализация қувурларида яшади
  8. Маданият
    Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар гиёҳвандликка оид тергов доирасида қўлга олинди
  9. Дунё
    Буюк Британия ҳарбий самолётларини махсус ангарлар ва антидрон тўрлари остига яширмоқда
  10. Фойдали
    Германияда тухумни ёғда эмас, балки сувда пиширишади: Бунинг 4 та асосий сабаби...