Тошкент шаҳри ва вилоятида 1,1 млндан ортиқ автомобил рўйхатга олинган

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, жисмоний шахсларга тегишли 4 982 516 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳиссасига мамлакатдаги жами автотранспорт воситаларининг қарийб тўртдан бир қисми тўғри келади. Икки ҳудудда рўйхатга олинган автомобиллар сони 1,1 млндан ошган.
Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда жисмоний шахслар номига 637 706 та автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган. Тошкент вилоятида эса бу кўрсаткич 476 148 тани ташкил этган.
Шу тариқа, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жами 1 113 854 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинган. Бу республика бўйича жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг тахминан 22,4 фоизига тенг.































Изоҳлар 0
…