Океан мисли кўрилмаган даражада қизиди: олимлар хавотирда

Дунё1 дақиқа ўқиш2.9K
Океан мисли кўрилмаган даражада қизиди: олимлар хавотирда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жорий йилнинг 22 августида Европанинг "Коперникус" дастури маълумотларига кўра, дунё океанида 1979 йилдан буён кузатувлар олиб борилган даврдаги энг юқори ўртача глобал ҳарорат, яни 21,1 даража қайд этилди.
  • Ушбу рекорд Эл-Нино ҳодисаси ва инсон фаолияти натижасида юзага келган исиш жараёнининг бир вақтда таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлиб, олимлар учун жиддий хавотир уйғотмоқда, чунки одатда бундай юқори ҳарорат март-апрел ойларида кузатиларди.

Дунё океанида кузатувлар олиб борилган давр мобайнидаги энг юқори ҳарорат қайд этилди. Олимлар океан юзасидаги сув ҳарорати янги тарихий рекорд ўрнатганини маълум қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

1979 йилдан буён ушбу кўрсаткичларни мунтазам кузатиб келаётган Европанинг Ер юзини узлуксиз мониторинг қилиш бўйича “Copernicus” дастури маълумотларига кўра, жорий йилнинг 22 август куни океан юзасидаги сувнинг ўртача глобал ҳарорати 21,1 даражага етган.

Шу тариқа, аввалги рекорд ҳам янгиланди. Бунга қадар энг юқори кўрсаткич 21,09 даража бўлиб, у 2024 йилнинг март ойида қайд этилган эди. Янги натижа океанлар ҳароратидаги ўзгаришлар тобора жиддий тус олаётганини кўрсатмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай юқори ҳароратга бир нечта омилнинг бир вақтда таъсир кўрсатиши сабаб бўлган. Хусусан, Эль-Ниньо ҳодисаси ва ўн йиллаб давом этган инсон фаолияти натижасидаги исиш жараёни бир-бирига қўшилиб, океан ҳароратининг рекорд даражага кўтарилишига олиб келган.

“Copernicus” мутахассислари август ойида рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилгани алоҳида хавотир уйғотаётганини таъкидламоқда. Чунки одатда глобал океан ҳароратининг энг юқори кўрсаткичлари Жанубий яримшардаги март ва апрель ойларида кузатилар эди. Шу сабабли август ойида бундай натижанинг қайд этилиши олимлар учун жиддий сигнал ҳисобланмоқда.

Океанлар ҳароратининг ортиши нафақат денгиз ва океан экотизимига, балки бутун сайёрадаги иқлим жараёнларига таъсир қилиши мумкин. Сувнинг исиши денгиз сатҳининг кўтарилишига ҳисса қўшади ҳамда экстремал об-ҳаво ҳодисалари эҳтимолини оширади.

Мутахассислар илиқроқ океан атмосферага кўпроқ иссиқлик ва намлик узатишини таъкидламоқда. Бу эса қуруқлик ҳудудларида кучли бўронлар, аномал иссиқ ва бошқа кескин об-ҳаво ҳодисаларининг кучайишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, океан ҳароратининг юқори бўлиши яна бир муҳим муаммони келтириб чиқаради: илиқроқ океанлар карбонат ангидрид газини камроқ ютади. Натижада атмосферада ушбу иссиқхона газининг миқдори ортиши ва иқлим ўзгариши жараёнлари янада кучайиши мумкин.

Шу боис олимлар океанлардаги ҳарорат ўзгаришини мунтазам кузатиш ва унинг глобал иқлимга таъсирини чуқур ўрганиш зарурлигини таъкидламоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Saber Tashkent Grand Prix» турнирида ўзбекистонлик ўсмирлар 26 та медални қўлга киритди
  2. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  3. Дунё
    Чемпионлар лигаси ўйинида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди
  4. Дунё
    Исроил кўчаларида кезиб юрган ўнлаб чиябўрилар аҳолини қўрқитмоқда
  5. Жамият
    Жиззах вилоятида ота қизига биринчи синфдан бери жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда
  6. Маданият
    Бред Питт ва Анжелина Жоли 4 йиллик суд можаросини келишув билан якунлади
  7. Маданият
    Женнифер Лопеснинг миллионлаб долларлик узуклар коллекцияси мухлислар эътиборида!
  8. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  9. Дунё
    Кўзлари кунгабоқарни эслатадиган ноодатий қуш табиат ихлосмандларини ҳайратга солмоқда!
  10. Дунё
    Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси даҳшатли тарзда портлаб, 31 киши ҳалок бўлди (видео)