Буюк Британияда набираси бобосининг 116 йиллик қарзини узди

Буюк Британияда набираси бобосининг 116 йиллик қарзини узди

Буюк Британияда бир асрдан ортиқ вақт олдин кутубхонадан олинган икки китоб орадан 116 йил ўтиб, яна ўз жойига қайтарилди. Ғайриоддий воқеа китобларнинг узоқ йиллик саёҳати ва бир оиланинг эътиборга молик тарихи билан боғлиқ бўлди.

Conwy Libraries маълумотига кўра, яқинда О'Салливан исмли эркак Лланрвст кутубхонасига ташриф буюриб, икки китобни топширган. Маълум бўлишича, ушбу китобларни унинг бобоси Уолтер Гриффит Оуэн 1910 йилда ўша даврдаги Лланрвст жамоат кутубхонаси ва қироатхонасидан олган.

Кутубхона ходимлари учун китобларнинг қайтарилиши оддий ҳолат эмас, балки унутилмас воқеага айланган. Улар 116 йиллик китобларни яна бир бор қўлда ушлаш ва улар орқали оиланинг ғайриоддий тарихини билиш имкониятини ўзига хос шараф сифатида баҳолаган.

Маълум бўлишича, Уолтер Гриффит Оуэн икки жаҳон урушида ҳам хизмат қилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида эса у Конви ҳудудида жойлаштирилган.

Китобларнинг шунча йилдан кейин қайтарилиши ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Кўплаб фойдаланувчилар О'Салливаннинг бобосидан қолган китобларни кутубхонага олиб келиб топширганини юқори баҳолади.

Айниқса, унинг ҳалоллиги ва оилавий меросни асраб-авайлашга бўлган ҳурмати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ қарши олинди. Шу тариқа, 1910 йилда кутубхонадан олинган оддий икки китоб 116 йиллик тарихдан сўнг яна ўз манзилига қайтди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар