Олмаота тоғларида 4 минг метрдан ортиқ баландликда уч қиз адашиб қолди

Олмаота тоғларида 4 минг метрдан ортиқ баландликда уч қиз адашиб қолди

Олмаота тоғларида уч нафар қиз Сатпаев чўққисидан мустақил равишда туша олмай қолгани сабабли қутқарувчилар ёрдамига муҳтож бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига таяниб, NUR.KZ хабар берди.

Олмаота шаҳри Мониторинг ва тезкор жавоб қайтариш маркази қутқарувчилари уч нафар қизга ёрдам кўрсатган.

Маълум бўлишича, сайёҳ қизлар Сатпаев чўққисидан тушаётган вақтда 4317 метр баландликда қоронғу тушиши сабабли йўлдан адашиб қолган. Шу боис улар ҳаракатни мустақил равишда давом эттира олмаган.

«Гуруҳ қаердалиги ҳақида қутқарувчиларга маълумот келиб тушди. Геолокация маълумотлари ёрдамида мутахассислар қизларнинг аниқ координаталарини тезкорлик билан белгилаб, улар томон йўл олди. Қутқарувчилар сайёҳларни топиб, сўнг уларни хавфсиз йўналиш бўйлаб “Эдельвейс” туристик базасининг шлагбаумигача кузатиб борди», — дейилади ФВВ хабарида.

Яхшиямки, қизлар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар