Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғир ёғиши мумкин

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғир ёғиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, баъзи жойларда момақалдироқ ҳам кутилмоқда.
  • Тошкент вилоятида ҳам 25 сентябр куни кундузнинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
  • Умуман олганда, мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, бироқ ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиши, айрим пайтларда эса булутлилик ўзгариб туриши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

25 сентябрь куни кундузи ва 26 сентябрга ўтар кечаси Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли жойларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли ҳам бор.

Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли мавжуд.

Умуман олганда, дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, бироқ тоғли ва айрим водий ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳароратининг аста-секин пасайиши давом этади. Ҳарорат бугун кундузи 26-30 даражани ташкил этади, жанубий ҳудудларда 31-33 даражагача бўлади, жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари аста-секин 22-25 даражагача, жанубда 27-30 даражагача пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари 9-14 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Бугун куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 26-27 сентябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат асосан кечалари 11-14 даража, кундузи 25 сентябрда 26-28 даража бўлади, дам олиш кунлари аста-секин 23-25 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар