«Манчестер Сити» қуйи лигага тушириб юборилса кимлар жамоада қолади?

«Манчестер Сити» қуйи лигага тушириб юборилса кимлар жамоада қолади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Агар «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар сабаб Премер-лигадан четлатилса ёки очколардан маҳрум этилса, Эрлинг Ҳоланд, Фил Фоден ва Энсо Фернандес каби жаҳон юлдузлари жамоани тарк этиши мумкин.
  • Бундай оғир вазиятда клубни қайта тиклаш масъулиятини Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўз зиммасига олиши мумкин, чунки у ёш, курашчи характерига эга ва клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Сўнгги пайтларда Европа грандларининг нигоҳи «Манчестер Сити» етакчиларига қадалаётгани бежиз эмас. Аввалроқ клубнинг молиявий қоидабузарликларда айбдор деб топилиши ва энг оғир сценарий сифатида Премьер-лигадан четлатилиш ёки бир неча мавсум давомида Чемпионлар лигасига чиқиш имконини бермайдиган улкан очколардан маҳрум этилиш эҳтимоли футбол жамоатчилигини ларзага солмоқда.

Бундай кескин санкциялар шароитида жаҳон даражасидаги юлдузлар қуйи дивизионларда қолишни истамаслиги аниқ. Хўш, агар жамоа «Ювентус-2006» тақдирига дуч келса, «Этихад»ни кимлар тарк этади ва клубни қайта тиклаш масъулиятини ким ўз зиммасига олади?

Тарих сабоғи: 2006 йилги «Ювентус» ва «Сити» ўртасидаги фарқ

2006 йилда «Кальчополи» можароси сабаб «Ювентус» B Серияга туширилиб, совринлардан маҳрум этилганида, жамоада Алессандро Дель Пьеро, Жанлуижи Буффон ва Павел Недвед каби содиқ афсоналар қолиб, клубни яна чўққига қайтарган эди. Албатта, Златан Иброҳимович («Интер») ва Фабио Каннаваро («Реал») каби фигуралар жамоани тарк этишган.

Бироқ «Манчестер Сити» — нисбатан яқинда топ-мақомга эришган лойиҳа. Таркибда Дель Пьеро даражасидаги содиқ тарбияланувчилар саноқли бўлиб, қуйи лигада ўйнашга рози бўладиган катта юлдузлар деярли йўқ.

Кимлар кетади? Ҳоланд, Фоден ва янги трансферлар

Агар санкциялар кучга кирса, қуйидаги футболчилар учун Европа бозорида ҳақиқий ов бошланади:

  • Эрлинг Ҳоланд: 2027 йилда норвегиялик ҳужумчининг кетиши энг кўп муҳокама қилинмоқда. Унга «Реал Мадрид» ва «Барселона»дан ташқари, Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиқмоқда. Агар клуб ЕЧЛдан четлатилса, Холанд АПЛда ҳам ушлаб қолинмайди;

  • Фил Фоден ва Рико Льюис: Гарчи Фоден клуб тарбияланувчиси бўлса-да, Мюнхеннинг «Бавария» клуби уни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Ноаниқ келажак шароитида Фоденнинг Чемпионшипда қолиши ҳақиқатдан йироқ;

  • Энцо Фернандес: Ўтган ёзда Мареска омили туфайли жамоага келган аргентиналик юлдуз учун «Реал» аллақачон қулай вазиятни кутмоқда;

  • Ёш иқтидорлар: Жереми Доку, Райан Шерки ва Айюб Буадди каби иқтидорлар учун ҳам қисқа фурсатда навбат пайдо бўлиши табиий.

Янги қаҳрамон: Нега айнан Абдуқодир Ҳусанов қолиши керак?

Агар катта юлдузлар кетса, клуб асосий эътиборни академия ва оғир дамларда жамоада қолишга тайёр жангчи характерига эга ўйинчиларга қаратади. Экспертлар бу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни асосий номзод сифатида кўрсатмоқда:

  • Узоқ муддатли ишонч: 22 ёшли марказий ҳимоячи ёзда клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаган ва ҳали энг юқори чўққига чиқиш арафасида турибди;

  • Курашчи характер: У майдондаги муросасизлиги ва меҳнаткашлиги билан ажралиб туради. Клуб учун оғир пайтда қолиб, жамоани янгидан шакллантиришда етакчиликни олиш унинг фаолиятида бурилиш ясаши мумкин;

  • Мухлислар муҳаббати ва тарихий мақом: Оғир дамларда қочиб кетмасдан, жамоани қайта чўққига олиб чиққан футболчилар ҳар қандай клуб тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилади.

Бир неча йилдан сўнг миллиардлаб сармоялардан холи, янги «Манчестер Сити» шаклланса, айнан Абдуқодир Ҳусанов жамоанинг янги даврдаги рамзи ва асосий ҳимоя қўрғони сифатида тарихга киришга тўлиқ ҳақли.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар