АҚШда ота шифокорлар етиб келгунча чақалоғини ўзи қабул қилиб олди (видео)

АҚШдаги шифохоналардан бирида тасвирга олинган туғруқ жараёни акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда чақалоқ кутилганидан тез дунёга келаётгани, отаси эса уни ўз қўллари билан қабул қилиб олаётгани кўринади.
Видеода аёлнинг туғруқ жараёни тезлашиб кетгани сабабли вазият кутилмаганда ўзгаради. Тиббиёт ходимлари зарур тайёргарлик кўраётган пайтда чақалоқнинг боши кўрина бошлайди. Шунда ота вазиятга тезда мослашиб, қизалоғини эҳтиёткорлик билан қабул қилиб олади.
Тасвирларда эркакнинг чақалоқни бағрига босгани акс этган. Ушбу ҳолат интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортиб, кўплаб илиқ муносабатларга сабаб бўлди.
Боланинг онаси ижтимоий тармоқларда изоҳ қолдириб, ҳамширага миннатдорлик билдирган. Унинг айтишича, ҳаммаси шу қадар тез содир бўлганки, турмуш ўртоғи беихтиёр ёрдам беришга киришган. Она ва чақалоқнинг аҳволи яхши экани ҳам маълум қилинган.
Чақалоққа Селин (Celine) деб исм қўйилган.






























Изоҳлар 0
…