NASA Ой ва Марс миссиялари учун янги астронавтларни қидирмоқда

1 дақиқа ўқиш38
NASA Ой ва Марс миссиялари учун янги астронавтларни қидирмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • NASA Ой ва Марс миссияларида иштирок этадиган янги астронавтлар учун танлов жараёнини бошлади.
  • Номзодлар АҚШ фуқароси бўлиши, СТЕМ йўналишларида магистр даражаси ёки унга тенглаштирилган малакага ҳамда камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
  • Шунингдек, талабгорлар тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда жамоада ишлаш кўникмаларини намойиш қилиши шарт.

NASA Ойга парвоз қилиш, унинг юзасида ишлаш ва келажакдаги Марс миссияларига тайёргарлик кўришда иштирок этадиган янги астронавт номзодларини танлашни бошлади. Танланган номзодлар Artemis дастури доирасидаги келгуси миссияларда қатнашиши, шунингдек, Ойда узоқ муддатли инсон фаолиятини йўлга қўйиш ишларига ҳисса қўшиши мумкин.

NASA маълумотига кўра, астронавт бўлиш учун ариза топширувчилар АҚШ фуқароси бўлиши ва аккредитациядан ўтган олий таълим муассасасида STEM йўналишларидан бири бўйича магистр даражасини олган бўлиши керак. Бунга муҳандислик, биология, физика ва компьютер фанлари каби соҳалар киради.

Бироқ магистр даражаси ўрнига айрим муқобил малакалар ҳам қабул қилинади. Жумладан, тегишли техник йўналишда докторантурада камида икки йил таҳсил олганлик, тиббиётга оид белгиланган даражага эга бўлиш ёки тан олинган синовчи учувчилар мактабини тамомлаш ҳам талабни қондириши мумкин.

Номзодлар, шунингдек, тегишли дипломни олганидан кейин ўз мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим. Учувчилар учун эса белгиланган парвоз соатлари, шифокорлар учун айрим ҳолларда резидентура тажрибаси ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, номзодлар NASAнинг узоқ муддатли космик парвозлар учун белгиланган тиббий кўригидан муваффақиятли ўтиши, етакчилик, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларига эга бўлиши керак.

Аризалар 2026 йил 3 декабрь куни АҚШ Шарқий вақти билан соат 23:59 га қадар қабул қилинади. NASA янги астронавт номзодларини 2027 йил охирида танлаб олишни режалаштирган.

Агентликнинг таъкидлашича, янги авлод астронавтлари Ой юзасида ишлаш, келажакда у ерда доимий инсон иштирокини таъминлаш ва Марсга бошқариладиган парвозлар учун зарур тажриба ҳамда технологияларни ривожлантиришда иштирок этиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?