Жанубий Корея президенти уйини сотиб, шахсий уйсиз қолди

Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг ўзига тегишли ягона квартирани сотганини ва ҳозирда шахсий уй-жойга эга эмаслигини маълум қилди. У бу қарорини ҳукумат олиб бораётган уй-жой сиёсатига бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, президент 1998 йилдан буён яшаб келган 164 квадрат метрлик квартирасини жорий йилнинг феврал ойида сотувга қўйган. Уй 2,9 миллиард вон (тахминан 1,9 миллион АҚШ доллари) эвазига харидор топган.
Ли Же Мёнгнинг айтишича, бу қадам кўчмас мулк бозорини тартибга солишга қаратилган ислоҳотларни амалда қўллаб-қувватлаш ва фуқароларда ҳукумат сиёсатига нисбатан ишончни оширишга хизмат қилади.
Айни пайтда Жанубий Корея ҳукумати уй-жой таъминотини яхшилаш, янги турар жойлар сонини кўпайтириш ҳамда инвестиция мақсадида бўш сақланаётган квартиралар сонини камайтиришга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттирмоқда.






























Изоҳлар 0
…