5 та гол ва шиддатли ўйин: Саудия Арабистони Жанубий Кореяни қандай таслим этди?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Саудия Арабистони терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
- Мезбонлар сафида Ас Саҳафий, Канно ва Ал Амри гол урган бўлса, кореяликлардан О Ҳён Гю ҳамда Ли ўз номини таблога ёздириб қўйди.
- FIFA кунлари доирасида ўтказилган бошқа баҳсларда БАА Гондурасни 3:1 ҳисобида енгди, Австралия эса Қатарни 3:0 ҳисобида таслим қилди.
FIFA кунлари доирасида Осиёнинг етакчи терма жамоалари ўз майдонларида навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. Мухлислар катта қизиқиш билан кутган баҳсларда шиддатли курашлар ва кўплаб голлар кузатилди.
Саудия Арабистони Жанубий Кореяни таслим этди
Турнинг энг марказий ўйинларидан бири Саудия Арабистони ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида кечди. Ўз майдонида ҳаракат қилган саудияликлар кучли рақибга қарши муросасиз ўйин кўрсатиб, 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Мезбонлар сафида Ас Саҳафий, Канно ва Ал Амри ўз номига гол ёздириб қўйган бўлса, кореяликлардан О Ҳён Гю ҳамда Ли жавоб голларига муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони 17 ноябрь куни Ўзбекистон миллий жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.
Учрашувлар | Ҳисоб | Гол муаллифлари |
Саудия Арабистони — Жанубий Корея | 3:2 | Ас Саҳафий (45+1'), О Ҳён Гю (47'), Канно (56'), Ал Амри (59'), Ли (68') |
БАА — Ҳондурас | 3:1 | Ҳаммади (33'), Консейсау (48'), Торо (52'), Мансури (87') |
Қатар — Австралия | 0:3 | Макгри (5'), Йенги (32'), Иранкунда (40') |
БАА ва Австралиянинг ишончли ғалабалари
Кун доирасида ўтказилган бошқа учрашувларда ҳам қитъа вакиллари ўз кучларини синовдан ўтказишди. БАА терма жамоаси Ҳондурос билан беллашиб, рақибидан 3:1 ҳисобида устун келди. Мазкур баҳсда Ҳаммади, Консейсау ва Мансури гол уриб, жамоасига ғалаба олиб келди.
Шунингдек, Қатар ўз майдонида Австралияни қабул қилиб, «кенгурулар»га йирик ҳисобда имконият қолдирди — 0:3. Австралия сафида Макгри, Йенги ва Иранкунда рақиб дарвозасини ишғол қилишди.
Сизнингча, Саудия Арабистонининг Жанубий Корея устидан қозонган бундай ғалабаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан уларга қанчалик руҳий устунлик беради? Ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг!
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…