5 514
Туркия элчиси: Туркия халқи оғир ва таҳликали шароитда ўзининг ватанпарварлигини ҳамда кучли иродасини исботлади
Эсингизда бор бундан бир йил олдин яни 2016 йил 15 июль куни Туркияда террорчилик ҳужуми содир этилган эди. Шу муносабат билан 13 июль куни ўтган бир йил давомида Террористик давлат тўнтаришга бўлган уринишга доир тафсилотлар, унинг ортидаги кучлар ва ҳаракатни амалга оширган Фетҳуллаҳчи террор ташкилотига (FETÖ) қарши қилинган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериш мақсадида Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида матбуот анжумани ташкил этилди.
Элчининг қайд этишича, Туркия халқи, бирлик-биродарлик ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, 2016 йилнинг 15 июлида содир этилган улкан ҳужумни бартараф этди. Турклар оғир ва таҳликали шароитда ўзининг ватанпарварлиги, кучли иродасини исботлади. Мамлакат бу оғир синовдан муваффақият билан ўтди.
Тадбир давомида «Анадолу» агентлиги томонидан тайёрланган видеолавҳа ва фотосуратлар жамланмаси намойиш этилди. Унда давлат тўнтарилиши давомидаги турли фотосуратлар ва видеоларга элчи Аҳмат Башар Шен изоҳ бериб борди.
Террорчилар хужуми оқибатида 249 киши шаҳид бўлди, 2000дан ортиқ киши жароҳатланди. FETÖ террор гуруҳининг Туркиядаги таъсир кучи деярли йўқ қилинди.
Анжуманда журналистлар томонидан берилган саволларига жавоб қайтарилди ва иштирокчиларга давлат тўнтариши вақтида вайрон қилинган Парламент биносидан қолган тош парчалари сувенир сифатида тақдим этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди