
Япония полициячи ва ўт ўчирувчилари дунёдаги энг йирик балиқ бозори Цукидзи вайроналарини тозалашни бошлашди. Бозор ҳудудида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «NHK телеканали»га таяниб Кун.уз хабар берди.
Ёнғин 3 август тунги соатларда юз берган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, бироқ бозорнинг 935 квадрат метрлик ҳудуди вайронага айланди.
Телеканал маълумотларига кўра, ёнғин туфайли еттита бино зарар кўрган. Шу билан бирга, оловни тўлиқ ўчириш учун тахминан 15 соат вақт кетган.
Ўт ўчириш хизматлари воқеага нима сабаб бўлганини ҳозирча аниқлай олишмади, айни дамда бу борада суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Токио губернатори Юрико Коикэнинг таъкидлашича, бозорнинг ёши ва унинг кучли зилзилаларга бардош бериш даражасининг пастлиги ҳудудни қайта қуриш кераклигидан далолат беради.
Токиода 80 йил аввал ташкил этилган балиқ бозорини ҳар йили ўн минглаб кишилар келиб кўради. У сайёҳлар орасидаги энг машҳур жойлардан бири саналади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар