
12 августдан 13 августга ўтар кечаси Ер аҳолиси фазовий кенгликлардаги ажойиб воқелик гувоҳига айланишлари мумкин. Осмон булутсиз бўлса, дунёнинг турли минтақаларида соатига 150 тагача метеорит ёнишини кўриш мумкин бўлади. Бунга энг ёрқин Персей метеорларининг кучли оқими яқинлашгани сабаб бўлади.
"Энг фаол вақти Тошкент вақти билан 12 август куни 19:00 дан 13 август 7:30 гача давом этади. Бу вақт оралиғида осмон очиқ бўлса дақиқасига 2-3 тагача юлдузучишини кўриш мумкин". Халқаро метеор ташкилотининг метеорлар ёмғирига доир жадвалида шу ҳақда қайд этилган.
Персей юлдузларининг "юлдузлар ёмғири" 17 июлдан 24 августгача давом этади. Бунда унинг энг юқори чўққиси 11-13 август тунларига тўғри келади. Айнан шу кунлари ёрқин юлдузлар ёмғирига гувоҳ бўлиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар