7 900
Италиялик ёввойи табиат ҳимоячилар одамга ҳужум қилган айиқнинг ўлдирилишига норозилик билдирди
Италиянинг Тренто мухтор вилояти расмийлари 12 август куни маҳаллий ўрмон қоровули хизмати ходимлари ёввойи урғочи айиқни ўлдирганини билдирди. Уч ҳафта муқаддам айиқ одамга ҳужум қилган эди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
Маълум бўлишича, 22 июль куни 69 ёшли эркак кучуги билан Терлаго кўли атрофидаги ўрмонда сайр қилиб юрган. Кутилмаганда уларга айиқ ҳужум қилиб, эркакни яралаган. Эркак яширинишга муваффақ бўлган, кейинроқ уни ўт ўчирувчилар қутқариб олган.
Ушбу воқеадан сўнг вилояти президенти Уго Росси махсус қарор билан инсонлар ҳаётига таҳдид солаётган айиқни ўлдиришга топшириқ берди. ДНК таҳлили эркакка 14 ёшли K2J код исмли урғочи айиқ ҳужум қилганини аниқлаб берди. Эълон қилинган ов 12 август куни айиқнинг ўлдирилиши билан тугади.
Аммо бу воқеа ёввойи табиатни асраш билан шуғулланувчи кўплаб нотижорат ташкилотлар ва фаолларнинг норозилигини келтириб чиқарди. Жумладан, Италия ҳайвонлар ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш уюшмаси эътироз ўлароқ Трентода ишлаб чиқарилувчи барча товарлар бойкотига чақирди.
Бугунги кунда Трентода 50 та атрофида кулранг айиқ истиқомат қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди