17:40 / 29.08.2017
6 373

Ағдарилган юк машинасига ортилган тарвузлар йўл бўйлаб сочилди(Видео)

Ағдарилган юк машинасига ортилган тарвузлар йўл бўйлаб сочилди(Видео)
Хитойда тез юрар шосседа икки юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди, юк машиналаридан бирига ортилган тарвузлар эса йўл бўйлаб сочилди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Йўл тарвузлардан тозалангунга қадар мазкур автотрассада автомобиллар ҳаракати бир неча соатга тўхтатилди. ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Воқеа 28 август куни Хунань провинциясидаги Чжучжоу шаҳри яқинида Пекинни Гонконг ва Макао билан боғловчи йўлда содир бўлди.

Ляонин провинциясидан йўлга чиққан юк машинаси номаълум сабабларга кўра, йўлни ажратиб турувчи барьерга урилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва унда ҳаракатланаётган бошқа бир юк машинасига урилган. Тўқнашув оқибатида ҳар икки юк машинаси ёниб кетган. Улардан бирига ортилган тарвузлар эса йўл бўйлаб сочилган.

Қутқарув хизмати томонидан ёнғин тезда ўчирилганлигига қарамай, йўлни ёрилган тарвузлардан тозалаш учун анчагина вақт кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ағдарилган юк машинасига ортилган тарвузлар йўл бўйлаб сочилди(Видео)