6 764
«Ҳаммасини бирёқли қиламан!». Атамбоев Назарбоев ва маҳаллий сиёсатчилар манзилига қаттиқ сўзлар айтди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 7 октябрь куни давлат мукофотларини топшириш маросимида маҳаллий сиёсатчиларни танқид қилиб, Қозоғистон ҳукуматини мамлакатнинг собиқ президенти Курманбек Бакиевни қўллашда айблади. У шунингдек, 7 октябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган бош вазир ўринбосари Темир Жумақодировни ўзининг энг яхши шогирдларидан бири сифатида эслаган.
«Янги президентнинг сайловларига фақат бир ҳафта қолди, ҳамда мен бу мавзуни четлаб ўта олмайман. Ҳукумат нопок сайловлар ўтказмоқчи экани ҳақида кўплаб ғийбатлар тарқамоқда. Менинг кўплаб дўстларим ҳалол сайловлар ўтказилиши учун ҳаракат қилиб жабрланди, баъзилари ҳалок бўлди... Агарда мен Темир Жумақодиров каби ҳалок бўлмасам, ҳамма билан ишни бирёқли қиламан, лекин сайловлар адолатли бўлади», - деди Алмазбек Атамбоев.
«Мен Қозоғистон ҳукумати бизга ўз қарашларини нима учун ўтказишни истаётганини тушунаман. Улар Бакиевни яхши кўрадилар. Бакиевлар Қозоғистонда ҳалигача байрам кунларини нишонлашади. Мен ҳатто Қозоғистондаги энг юқори мансабли шахслардан Бакиевлар одамларни ўққа тутиб, тўғри иш қилгани ҳақидаги гапларни эшитдим. Сабаби биз қозоқ халқига ёмон намуна бўлмоқдамиз. Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг ялпи ички маҳсулоти Қирғизистонга қараганда 8 баробар кўп эканини айтиб, тўғри гапирди. Қозоғистоннинг даромадлардаги ўртача ялпи маҳсулоти Қирғизистондан 10 баробарга ортиқдир. Нега унда Қозоғистонда пенсиялар бу қадар юқори эмас ва тарифлар 5 баробарга қиммат? Чунки Қозоғистон ҳукумати ўғирламоқда. Биз ҳам ёмон мисол бўлмоқдамиз, Атамбоев ёмон мисолдир», деган у қўшни давлат сиёсати ҳақида.
Youtube порталида Атамбоевнинг қирғизистонлик сиёсатчилар Бабанов, Торобаев, Бакиев ва Утемуратов ҳақида айтган гаплари видеоси жойлаштирилган.
[media=https://youtu.be/AgWAxM2NFZ0]
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?