16 октябрда кечки вақт БААнинг Дубай ва Абу-Даби шаҳарлари осмонида метеорит ва номаълум учар жисм деб қабул қилинган антиқа чақноқ кузатилди. Ушбу объект осмонда маҳаллий вақт билан 19.30да пайқалган. У ўз ортидан қизил рангли из қолдирган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Бунда бирор-бир овоз эшитилмаган.
Шундан кейин воқеа ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилина бошланган. Баъзилар бу ёнаётган самолёт бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган, бироқ маҳаллий коинот маркази бу метеор эканлигини маълум қилган.
Бироқ кейинроқ бир қатор аэрокоинот сайтлари ва Дубай астрономик гуруҳи бу жисм ер атмосферасига кириш вақтида бўлакланиб кетган Россиянинг "Прогресс МС-07" юк кемаси эканлигини маълум қилишган. Таъкидланишича, кема атмосферага кирганда бир неча бўлакка бўлиниб, ёрқин мушак каби ёниб кетган.
Аввалроқ кема Халқаро коинот станциясига 2,75 тонна сув, озиқ-овқат ва илмий қурилмаларни етказиб берган ва ортга қайтиш вақтида ёниб кетган.
"Прогресс МС-07" орбитага 14 октябрда "Союз-2.1а" ракетаси ёрдамида олиб чиқилган. 16 октябрда эса ХКС билан бириккан.
[media=https://youtu.be/imDtB2aDhuM]
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди