date

300 тонна тротил қувватидаги портлаш: NASA АҚШ узра қулаган болид тафсилотларини очиқлади

300 тонна тротил қувватидаги портлаш: NASA АҚШ узра қулаган болид тафсилотларини очиқлади

30-май куни АҚШнинг Массачусетс штати аҳолиси эшитган кучли гумбурлаш Ер атмосферасида йирик болиднинг парчаланиши натижаси бўлиб чиқди. NASA маълумотларига кўра, космик объект 120 минг км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиб, атмосферанинг юқори қатламларида тахминан 300 тонна тротил эквивалентига тенг энергия билан портлаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Оловли шар Массачусетснинг шимоли-шарқий ва Ню-Гемпширнинг жануби-шарқий қисми узра 64,3 км баландликда бўлакларга бўлиниб кетган. Унинг парчаланиши натижасида ажралиб чиққан улкан энергия кучли зарба тўлқинини ҳосил қилган, бу эса ер юзидаги одамлар томонидан кучли портлаш ёки ер силкиниши сифатида қабул қилинган.

Агентлик мутахассислари ушбу ҳодиса космик чиқинди ёки ишдан чиққан сунъий йўлдош эмас, балки табиий осмон жисми билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидлашди. Атмосферага кириш вақтидаги улкан босимга доц. беролмаган метеорит ҳавонинг ўзидаёқ йўқ бўлиб кетган.

Аввалроқ Американ Метеор Сосиетй ҳам сирли гумбурлаш метеор тушиши билан боғлиқлигини хабар қилган эди. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ҳодисалар мунтазам равишда содир бўлиб туради, бироқ уларнинг фақат саноқлигина бутун бир минтақа аҳолиси эшитадиган даражадаги кучли портлаш билан кузатилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » 300 тонна тротил қувватидаги портлаш: NASA АҚШ узра қулаган болид тафсилотларини очиқлади