
Бир неча кун аввал АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан Оқ уй ёнида журналистларни қабул қилган эди. Аммо йиғилганларни суҳбат мавзуси эмас, президентдан бироз четроқда турган Меланиянинг кўриниши ўзига жалб қилди. Бунинг натижасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Трампнинг ёнида Меланиянинг ўзи эмас, қиёфадоши эканлиги ҳақида гап-сўзлар авж олди.

Мелания суҳбат давомида умуман гапирмаган, фақатгина бир неча бор бошини тасдиқ маъносида силкитиб қўйган ҳолос. Унинг қора кўзойнаги ҳам омма эътиборидан четда қолмади.
“Интернет фойдаланувчилари орасида катта баҳсга сабаб бўлган суратлардан кейин тармоққа жойланган ва Меланиянинг кўзойнаксиз тушган расми миш-мишларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлади” деб ёзади ҳорижий сайтлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар