date
views 5 296

Истанбулда ИШИД билан алоқада гумондор 82 чет эл фуқароси ушланди

Истанбулда ИШИД билан алоқада гумондор 82 чет эл фуқароси ушланди
Истанбул полицияси 10 ноябрь, жумага ўтар кечаси 82 нафар чет эл фуқаросини ҳибсга олди. Улар ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Тергов версиясига кўра, ҳибсга олинганлар Сурияга ўтиб, ИШИД сафларига қўшилишни режалаштирган.

Ҳибсга олишлар Истанбулнинг бир неча туманларида бўлиб ўтди. Ушланганларнинг ишлари судга оширилади.

Бундан ташқари, Адана вилоятида суриялик 11 киши ИШИДга алоқадорлик гумони билан ушланди.

2016 йил августидан буён Истанбул полицияси террорчиларга қарши юздан ортиқ операция ўтказди. Операциялар доирасида мингга яқин гумондор ушланди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда ИШИД билан алоқада гумондор 82 чет эл фуқароси ушланди