
20 ноябрь куни Виндзор саройида қиролича Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп тўйларининг 70 йиллигига бағишланган тантанага оиланинг барча аъзолари ташриф буюрдилар.
Маросимга оила келини Кейт Миддлтон шаҳзодалар Уильям ва Гарри билан биргаликда ташриф буюрган. Сураткашлар эса дарҳол унинг бўйнида Кейтнинг қайнонаси – малика Дианадан қолган маржонни пайқадилар. Бу маржонни унга турмуш ўртоғи совға қилган.
Ушбу маржон қироллик оиласига тегишли буюм саналади. Дианага қадар унинг соҳибаси Елизавета II нинг шахсан ўзи бўлган, дейилади хабарда.
Мухлислар тадбирда Гаррининг севган қизи Меган Марклнинг ҳам бўлишини кутишган эди, аммо актриса тантана чоғида кўриниш бермаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар