100 ёшга яқин тошбақа тарих яратди: у илк бор она бўлиб, 16 та болали бўлди!

1 дақиқа ўқиш273
100 ёшга яқин тошбақа тарих яратди: у илк бор она бўлиб, 16 та болали бўлди!

Деярли бир асрлик ҳаёти давомида насл қолдирмаган Галапагос тошбақаси ниҳоят она бўлди. "Момми" номли тошбақа 16 та болани дунёга келтириб, ўз туридаги энг кекса она индивидлардан бирига айланди.

Ғарбий Санта-Крус Галапагос тошбақаси бўлган Момми 1932 йилдан бери Филадельфия ҳайвонот боғида яшаб келади. Тахминан 100 ёшга яқин бўлган тошбақа 90 йилдан ортиқ вақт давомида насл қолдирмаган.

Бироқ 2020 йилда унинг ҳаётида муҳим ўзгариш юз берди. Момми яна бир қарийб 100 ёшли тошбақа — Абраззо билан жуфтлаштирилди. Мутахассислар Моммининг тухум қўйиш жараёнини синчиклаб кузатиб, унга зарур шароит яратди. Натижада у илк унумдор тухумларини қўйди.

2025 йил ёзига келиб, 16 та тошбақа боласи муваффақиятли очиб чиқди.

Бу воқеа нафақат ҳайвонот боғи, балки бутун турни сақлаб қолиш дастурлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ғарбий Санта-Крус Галапагос тошбақалари йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлардан бири ҳисобланади. Моммининг авлоди эса ушбу насл пайдо бўлгунига қадар Ҳайвонот боғлари ва аквариумлар ассоциациясининг кўпайтириш дастуридаги популяцияда мавжуд бўлмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?