Германиядаги қишлоқча 140 минг еврога сотилди
1 дақиқа ўқиш5.2K

Германиянинг Бранденбург федерал еридаги Альвине қишлоқчаси аукциондан 140 минг еврога сотилди. Бу ҳақда «Spiegel» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Таъкидланишича, ҳудуди 16 минг квадрат метрни ташкил қиладиган қишлоқда бор-йўғи 15 киши яшайди. Қишлоқ унинг аввалги эгаси рентани тўлай олмагандан кейин сотувга қўйилган.
Берлиндан 100 км.ча узоқликда жойлашган қишлоқчада бир нечта уй, гаражлар ва ёрдамчи иншоотлар бор. Уйларнинг кўпида ҳеч ким яшамайди.
Аноним харидор қишлоқни телефон орқали сотиб олган. Қишлоқнинг дастлабки нархи 125 минг евро қилиб белгиланганди. Қишлоқнинг янги эгаси уни сақлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…