08:49 / 16.12.2017
4 093

Туғруқхонада алмашиб қолган чақалоқларнинг ота-оналари уларни қайтариб олмасликка қарор қилишди

Туғруқхонада алмашиб қолган чақалоқларнинг ота-оналари уларни қайтариб олмасликка қарор қилишди
Кўп йиллар аввал Хитойда туғилган икки чақалоқ туғруқхона ходимлари хатоси билан алмашиб қолган ва орадан 4 йил ўтгачгина ушбу сир барчага маълум қилинганди. Бироқ ота-оналар меҳр-муҳаббатни қон ришталаридан ҳам кўра муҳимроқ ҳисоблаб, болаларни қайтадан алмаштириб олмасликка қарор қилишди.

Кичкинтойлар ўзлари кўниккан уйда ва хато сабаб топган ота-оналари бағрида ҳеч нарсадан бехабар улғайдилар.

Чэн Чэнфей исмли эркак фарзанди 4 ёшга кирганда унинг ўз ўғли эмаслиги ва туғруқхона ҳамшираси томонидан тасодифан алмаштириб қўйилганини билди. Ўз ўғлини тарбиялаётган аёлнинг исми эса Ли Хуэй бўлиб, у бир вақтлар рафиқаси билан умумий палатада ётган эди.

Ота-оналар бир ерга йиғилишиб, болаларни қайтариб олиш ҳақида узоқ суҳбатлашдилар. Оилалар судга мурожаат қилишганда шифохона маъмурияти ўз хатосини тан олди ва хар бир оилага 200 АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлади. Жуфтликлар ушбу маблағни қабул қилдилар-у, лейин ўзлари учун қадрдонга айланиб қолган болаларни қайтадан алмаштириб олмаслик фикрга келишди.

Болалар улғайиб, 30 ёшга кирганларидан сўнг бегона оилаларда яшаб келганларидан хабар топдилар. Хайриятки, улар бу янгиликни ўта вазминлик билан қабул қилишди ва шифокорларга ҳам, ота-оналарига ҳам эътироз билдиришмади.

“Ўтмиш тарих бўлиб қолаверсин. Кейинги авлодларга нисбатан бундай хатоларни такрорламаслик муҳим, ҳолос” дейди болалардан бири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туғруқхонада алмашиб қолган чақалоқларнинг ота-оналари уларни қайтариб олмасликка қарор қилишди