АҚШ визасиз давлатлар учун талабларни кучайтирди

1 дақиқа ўқиш6.5K
АҚШ визасиз давлатлар учун талабларни кучайтирди
АҚШ ҳукумати жума, 15 декабрь куни мамлакатга визасиз кириш дастурида иштирок этувчи 38 давлатга қўшимча талаблар жорий қилди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Таъкидланишича, эндиликда бу мамлакатлар чегарани учинчи давлатлардан кесиб ўтадиган ўз фуқароларини текшириш учун АҚШ аксилтеррорчилик амалиётлари ҳақидаги маълумотидан фойдаланишлари лозим.

Шунингдек, давлатлар АҚШда қолиш муддати ўтиб кетиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигига доир ахборот кампанияларини ўтказишлари керак.

Хусусан, ушбу мамлакатларнинг АҚШда бўлиш муддатини ўтказиб юборган фуқаролари келажакда давлатга визасиз бориш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Қўшма Штатлар ҳукумати томонидан ўтказилган тадқиқот маълумотларига қараганда, кўпроқ Греция, Венгрия, Португалия ҳамда Сан-Марино фуқаролари АҚШда бўлиш муддатини ўтказиб юборади.

Бундан ташқари, АҚШ визасиз кириш ҳуқуқига эга мамлакатларни ўз аэропортларида уларнинг “инсайдерлик таҳдидлари”га қарши кафолатлари бўйича ҳам баҳолаб боради.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, визасиз кириш дастури асосан Европа мамлакатлари фуқароларига Қўшма Штатларга 90 кунлик муддатга визасиз сафар қилиш имконини беради. 38 давлатдан бўлган фуқаролар АҚШга кириш учун рухсатнома олишининг ўзи етарли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга иммиграцион виза лотереяси орқали келаётган одамларни ўз жамиятларининг “ёмонлар ичидаги энг ёмони” деб атаганди ҳамда бу механизмни бекор қилишга чақирганди.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?