Красноярскда полициячи қизни ўгай ота узган ўқдан тўсиб ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш6.9K
Красноярскда полициячи қизни ўгай ота узган ўқдан тўсиб ҳалок бўлди
Красноярск ўлкасида полициячи қизни ўгай ота узган ўқдан тўсиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Россия ИИВ» ўлка бошқармаси хабарига таяниб «Дарё» ёзмоқда.

Дивногорск шаҳар навбатчилик қисмига 19 ёшли қиз мурожаат этиб, уйида можаро юз бераётгани, ўгай отаси эса квартирага қўймаётганидан шикоят қилди. Ҳодиса жойига катта сержантлар Денис Сумин ва Павел Волосунов жўнади. Подъездга кириб, улар мазкур квартирадан ёрдам сўралган қичқириқларни эшитди.

Сумин ичкарига киришга ҳаракат қилди, бироқ унга ов қуролидан ўгай қизини отиб ташлашга уринган эркак халақит берди. Полициячи ёнида турган қизни итариб юборди ва ўзи ўққа нишон бўлди. Иккинчи полициячи ҳамкасбига ёрдам бериш чоғида яраланди.

Шундай бўлса ҳам, қиз ва Суминни кўчага олиб чиқиш ҳамда ёрдам чақиришга муваффақ бўлди. Икки сержант ҳам жонлантириш бўлимига етказилди. Сумин ўзига келмай ҳаётдан кўз юмди, Волосуновнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Воқеа жойига келган ёрдам кучлари квартирада қизнинг онаси ва ўгай отаси жасадига дуч келди. Дастлабки тахминларга кўра, эркак жонига қасд қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?