Эроннинг собиқ вице-президенти 63 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш6K
Эроннинг собиқ вице-президенти 63 йилга қамалди
Эроннинг собиқ вице-президенти Ҳамид Ризо Боқоий давлат маблағларини суисътемол қилиш айби билан 63 йиллик қамоқ жазосига тортилди. Унга 63 та банк ҳисоб рақами очиш ҳамда давлат маблағларини харжлаб юбориш айби қўйилган. Бу ҳақда «ABC News»га таяниб «Кун.уз» хабар қилди.

Боқоий Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод маъмуриятининг судланаётган биринчи аъзоси эмас. 2015 йилда мамлакатнинг бошқа бир вице-президенти Муҳаммад Ризо Раҳимий ҳам қамоқ жазосига маҳкум қилинганди.

Боқоий 2015 йил июлда ҳибсга олинган. Раҳимий билан боғлиқ ҳолат каби Боқоийга қўйилаётган айбловлар тафсилотлари ошкор қилинмаганди. 7 ойдан кейин сиёсатчи озодликка чиққанди.

2017 йил февралда Боқоий президент сайловларида мустақил номзод сифатида иштирок этмоқчилигини маълум қилганди. Бироқ унга номзод сифатида қайд қилиниши рад этилган. Сайловда амалдаги президент Ҳасан Руҳоний ғолиб бўлди. Сайловдан 1,5 ой ўтгач эса Боқоий яна ҳибсга олинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?