10:39 / 27.12.2017
9 530

"Ҳайратдан қотиб қолдик". Балиқчилар ҳомиладор “буқа-акула”ни ушлашди

"Ҳайратдан қотиб қолдик". Балиқчилар ҳомиладор “буқа-акула”ни ушлашди
Австралиялик балиқчи Мэннинг дарёсида уч метр келувчи ҳомиладор «буқа-акула»ни (Carcharhinus leucas) ушлади. Бу ҳақда «The Daily Telegraph»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Балиқчининг сўзларига кўра, бу унинг овлаган энг йирик ҳайвонидир. У уч метрлик йиртқични Янги Жанубий Уэльсда дўсти билан бирга ушлаган. Балиқчилар штатнинг соҳавий Департаменти учун кичик балиқни тутишни, "уни белгилаб қўйиб, сўнг қўйиб юборишни" режалаштиришган эди.

Балиқ ови бошланганидан тахминан бир соат ўтиб, улар қармоқ пўкаги қимирлаётганини сезиб қолишди. Аввалига кичик акула ушланган, деб ўйлашди ҳамда уни чиқариб олишга уринишди. Бироқ “ўлжа” анча катта эканини тезда тушуниб етишган.

"Биз ҳайратдан қотиб қолдик. Бир-биримизга қараб, у нақадар катта эканини тушундик. Биз бу ишни охирига етказиш лозимлигини яхши англаб турардик", - дея маълум қилди балиқчилардан бири.

Хабар қилинишича, денгиз йиртқичини “ушлаш” учун улар тахминан 45 дақиқа вақт сарфлашган. Балиқчилар акулани чиқариб олишганидан кейин эса, у ҳомиладор эканини билишди. Икки балиқчи акулани эркинликка қўйиб юборган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Ҳайратдан қотиб қолдик". Балиқчилар ҳомиладор “буқа-акула”ни ушлашди