Санкт-Петербургдаги портлашга алоқадорлиги тахмин қилинган эркакнинг фотоси пайдо бўлди
1 дақиқа ўқиш6K

Тармоқда Санкт-Петербургдаги «Перекрёсток» супермаркетидаги портлашга алоқадорлиги тахмин қилинган эркакнинг фотоси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Росбалт»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Кадрда яшил капюшонли кийим, қора спорт иштони ва қорамтир кеда кийган эркак тасвирланган. Дастлабки маълумотларга кўра, у бироз вақт дўконни айланган, сўнг ҳеч нарса харид қилмай, чиқиб кетган. Эркак кузатув камералари объективига тушиб қолди. Олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Петербургда юз берган ҳодисани «теракт» деб баҳолаганди. Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь кечаси Санкт-Петербургдаги «Перекрёсток» супермаркетида порловчи қурилма ишга тушиши оқибатида 13 киши жароҳат олган, улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…