
Вашингтон Украинадаги вазият туфайли Москвага қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Қора рўйхатга Россия ва Украинанинг (асосан тан олинмаган Донецк ва Луганск Халқ Республикаларидан) 21 фуқароси киритилди.
Улар орасида Россия энергетика вазири ўринбосари Андрей Черезов, вазирлик департамент директори Евгений Грабчак, ДХР ва ЛХРнинг 10 нафар вазири, шунингдек, Севастополь раҳбари Дмитрий Овсянников бор.
Компаниялардан рўйхатга «Сургутнефтегаз» тизимидаги корхона ва ташкилотлар, жумладан, «Сургутнефтегазбанк», Кириш нефтни қайта ишлаш заводи киритилгани билдирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.