Кобулда портлаш, ўнлаб қурбонлар бор
1 дақиқа ўқиш4.9K

Афғонистон пойтахти Кобулда юз берган портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш мамлакат ИИВ собиқ биносининг ёнидаги Садорат чорраҳасида юз берган. 17 киши ҳалок бўлгани, тахминан 110 инсон жабрлангани айтилмоқда.
Таъкидланишича, портлаш полиция назорат-ўтказиш пунктида юз берган. Бу ҳақда Reuters воқеага гувоҳ бўлганларга асосан хабар қилмоқда.
Бомба тез ёрдам машинасига жойлаштирилган, у назорат-ўтказиш пунктига яқинлашган вақтда портлаб кетган. Ҳодиса ҳукумат муассасалари ва хорижий элчихоналар жойлашган туманда рўй берди.
Associated Press маълумотига кўра, портлаш учун масъулиятни "Толибон" радикал ҳаракати ўз зиммасига олди.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…