Полиция томонидан қўлга олинган эркакнинг боши қамоқхона панжараси орасига тиқилиб қолди

Полиция томонидан қўлга олинган эркакнинг боши қамоқхона панжараси орасига тиқилиб қолди
Хитойда маст ҳолатда машина бошқарган ҳайдовчилардан бири қўлга олинди. Айбланувчи ўзининг бегуноҳ эканлигини айтиб, машинани тўхтатиш ва бироз ухлаб олиш ниятида бўлгани ҳақида маълум қилган.

Ҳайдовчи жазо тариқасида қамоқхона камерасига киритилгач, эркак панжара орасига бошини суқиб кўрди ва ортга қайтариб чиқара олмади.

Хабарда айтилишича, эркак ушбу ҳолатда ҳаёти давомида ҳеч ким уни бунчалик пастга урмагани ҳақида айтиб йиғлаган, турли сўзлар билан атрофдагиларни ҳақорат қилган ва бирданига уни суратга олиб қўйишларини ҳам илтимос қилган.

Эркакнинг бахтига полиция ходимлари панжарани кенгроқ қилиб икки томонга очиб беришди. Аммо у ўз айби учун бир муддат турмада ўтиришга мажбур.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар