Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади

1 дақиқа ўқиш5.1K
Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 11 апрелда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтишини белгилади. Аслида овоз бериш 2018 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши керак эди. Президент баёнотида нима учун сайловлар ўтадиган сана ўзгартирилгани айтилмаган.

Алиев – хукмрон партиядан Озарбайжон президентлига номзод сифатида кўрсатилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

2016 йилда Озарбайжонда Конституцияга ўзгартиш киритишга бағишланган референдум бўлиб ўтди. Мамлакат бош ҳужжатига жами 29та қўшимча киритилди.

Киритилган ўзгартишлардан бири президент ваколатларини беш йилдан етти йилга узайтириш бўлди. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари 54 ёшли Алиев 2003 йилдан бери президент лавозимини эгаллаб келади. У президентликни бемор отасидан қабул қилиб олган ва уч марта бўлиб ўтган президентлик сайловларида ( 2003й, 2008 й ва 2013 й.) ғалаба қозонган эди. Унинг амалдаги президентлик муддати 2018 йилда якунланиши керак эди.

Яна бир қўшимчага биноан мамлакатда иккита вице-президент лавозими таъсис этилди. Ҳар икки вице-президент президент томонидан тайинланади ва ишдан бўшатилади, биринчи вице-президент эса мамлакатдаги иккинчи раҳбар дея тан олинади. Президент ўз вазифасини бажара олмай қолган тақдирда парламент томонидан тайинланадиган бош вазир эмас, балки биринчи вице-президент президент ваколатларини қабул қилади.

2017 йилда Алиев ўзининг рафиқаси, Мажлис депутати Меҳрибан Алиевани Озарбайжон биринчи вице-президенти лавозимига тайинлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?