Туркман президентининг ўғли “Мерос” лақабли отда сайр қилди

1 дақиқа ўқиш7.2K
Туркман президентининг ўғли “Мерос” лақабли отда сайр қилди
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар билан биргаликда Ашхабод яқинидаги Ахалтака от мажмуасига борди. Расмий матбуотнинг 4 февраль куни маълум қилишича, Туркманистон президенти Гуджурлы (Кучли) лақабли отда, ўғли эса Мирас (Мерос) лақабли отда сайр қилишган.

«Бу ерда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов “Мирас” лақабли от эгарида бўлган ўғли Сердар билан оммавий физькултура-соғломлаштиришни ривожлантириш ва спортда юксак марраларни қўлга киритиш борасида фикр алмашди», дея хабар берди давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлиги.

2017 йил апрелида Туркманистон президенти, Мирас лақабли арғумоқда от пойгасида иштирок этган ва ғолиб бўлган, ҳамда бош совринни қўлга киритган эди, расмий матбуотнинг ўшанда тарқатган хабарига қараганда, соврин маблағлари йилқичиликни ривожлантириш эҳтиёжларига топширилган эди.

Бундан аввал тарқатилган хабарларга қараганда Мирас (Мерос) лақабли арғумоқни давлат раҳбарнинг набираси Керимгули Бердимуҳаммедов вояга етказган ва пойгага тайёрлаган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мунтазам суратда отда сайр қилишни одат қилиб олган, айрим ҳолларда давлат раҳбарига оилда аъзолари ҳамроҳлик қилади. 2017 йилнинг баҳорида Гурбангули Бердимуҳамедов велопойгада иштирок этди ва ўғли Сердор ҳамда набираси Керимгули ҳамроҳлигида отда сайр қилди.

Сўнгги йилларда Сердар Бердимуҳаммедовнинг сиёсий-жамоатчилик фаоллиги кучаймоқда, унинг шахсиятига расмий матбуот ҳам алохида эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, у ўз отасининг сиёсий меросўрлиги ролига тайёрланаётгани хақидаги фикрлар ҳам айтилади.

Манба: Tnews.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?