4 561
Мурманлик эркак банкомат томонидан носозлик сабабли берилган пулларни ишлатгани учун судланади
Россиянинг Мурман вилояти Кол шаҳри полицияси банкомат томонидан хато сабабли берилган пулларни ишлатган эркакни қўлга олди. Эркак банкоматдан бир неча минг рубль олмоқчи бўлганида, банкомат унга 600 минг рубль чиқариб берган. У бу пулларнинг ҳаммасини ишлатиб юборган, шунинг учун у олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Банклардан бирининг вакили полицияга мурожаат қилиб, номаълум киши банкоматдан 600 минг рубль ўғирлаганини маълум қилган. Кузатув камералари тасвирларидан аён бўлишича, техник носозлик сабабли банкомат карта эгаси томонидан сўралганидан кўпроқ пул берган.
Хабар қилинишича, 1977 йилда туғилган эркак пин-кодни киритганда сўралган бир минг рубль ўрнига банкомат каттароқ номиналдаги купюрани чиқарган. Эркак рақамлар комбинациясини бир неча марта такрорлаган ва 600 минг рублни қўлга киритган. Шундан сўнг у пуллар билан воқеа жойидан яширинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи