date

Россияда банкоматлар интернетсиз ишлаши ва “оқ рўйхатлар” жорий этилиши кутилмоқда

Россияда банкоматлар интернетсиз ишлаши ва “оқ рўйхатлар” жорий этилиши кутилмоқда

Россияда мобил интернет чекланган шароитда ҳам молиявий хизматларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида банклар ва суғурта компаниялари босқичма-босқич Рақамли ривожланиш вазирлигининг “оқ рўйхатлари”га киритилади. Бу ҳақда Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Набиуллинанинг сўзларига кўра, барча иштирокчиларни бир вақтнинг ўзида тизимга улаш техник чекловлар туфайли имконсиз, шу сабабли жараён босқичма-босқич амалга оширилади. Мазкур рўйхатга нафақат йирик банклар, балки суғурта ташкилотлари ҳам киритилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Рақамли ривожланиш вазирлиги ва алоқа операторлари банкоматлар ҳамда тўлов терминалларининг мобил интернет ўчирилган ҳолатда ҳам ишлашини таъминлайдиган махсус техник ечимларни ишлаб чиқди. Ушбу технологиялар ҳозирда банклар билан ҳамкорликда синовдан ўтказилмоқда.

Ҳукумат ушбу чоралар орқали алоқа билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган чекловлар шароитида мамлакат молиявий инфратузилмаси учун хатарларни камайтиришни мақсад қилган. Янги тизим банк операцияларининг узлуксизлигини кафолатлаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россияда банкоматлар интернетсиз ишлаши ва “оқ рўйхатлар” жорий этилиши кутилмоқда