date

Россияда исталган банкомат орқали ҳисобни тўлдириш имконияти яратилади

Россияда исталган банкомат орқали ҳисобни тўлдириш имконияти яратилади

1-октабрдан бошлаб Россияда Тезкор тўловлар тизимининг (СБП) янги функцияси ишга тушади. Эндиликда мижозлар ўз ҳисобларини исталган банкнинг банкомати орқали тўлдириш имкониятига эга бўладилар. Ушбу янгилик банклараро операцияларни янада соддалаштиришга хизмат қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги тизимга кўра, маблағлар операция қайси банкоматда амалга оширилганидан қатъи назар, танланган ҳисоб рақамига дарҳол ўтказилади. Бу фойдаланувчилар учун ўз банкининг банкоматини қидириш заруриятини йўқотади ва вақтни тежаш имконини беради.

Шу билан бирга, мазкур операциялар учун маълум чекловлар ўрнатилган. Хусусан, бир марталик операция миқдори 25 минг рублгача, кунлик лимит 50 минг рублгача ва ойлик умумий миқдор 200 минг рублгача этиб белгиланган.

Бундан ташқари, 2027-йилнинг 1-апрелидан бошлаб тизимли аҳамиятга эга бўлган банклар (ҳозирда уларнинг сони 12 та) мижозлари СБП орқали жисмоний шахслардан трансчегаравий ўтказмаларни қабул қилишлари мумкин бўлади. Бу халқаро пул ўтказмалари тизимини янада кенгайтиришга қаратилган қадамдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россияда исталган банкомат орқали ҳисобни тўлдириш имконияти яратилади