date
views 6 748

Автобус ҳайдовчиси алангада қолган 50 йўловчини қутқарди-ю, аммо ўзи ҳалок бўлди

Автобус ҳайдовчиси алангада қолган 50 йўловчини қутқарди-ю, аммо ўзи ҳалок бўлди
Таиландда йўловчи ташувчи автобус мудҳиш ҳалокатга учради. Йўл-транспорт ҳалокати натижасида ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчи автобус ичидаги 50 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, бироқ ўзи вафот этди. Бу ҳақда Qalampir нашри маълум қилди.

Ҳодиса 15 февраль куни содир бўлган. Автобус бир гуруҳ ходимларни олиб кетаётган эди. Транспорт воситаси тоғдан пастга тушиш вақтида кутилмаганда ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи зудлик билан йўловчиларни олов ичидан олиб чиқишга уринган ва уларни қутқариб қолган. Аммо автобус тоғ йўли бўйлаб пастга тушишни бошлаган. Ҳайдовчи уни тўхтатиш мақсадида автобуснинг ичига кириб олган, бироқ улгурмаган. Сабаби автобус қаршисидаги юк машинасига урилган. Ҳайдовчи оғир жароҳат олиб, воқеа жойида жон берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Автобус ҳайдовчиси алангада қолган 50 йўловчини қутқарди-ю, аммо ўзи ҳалок бўлди