Бишкекда аёл автобус ҳайдовчисига ҳужум қилди

Бишкек шаҳрида 13-сонли автобус ҳайдовчиси ва йўловчи аёл ўртасида можаро юз берди. Ҳодиса 18 август куни кечқурун содир бўлган. Бу ҳақда "Сводка" хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳаракатланаётган пайтда йўловчи аёл бекат тугмасини бир неча бор босган. Ҳайдовчи ундан қайси бекатда тушишини сўраганида, аёл ҳақоратли сўзлар билан жавоб берган ва ҳайдовчига қўл кўтарган.
Можаро автобусдан тушгандан кейин ҳам давом этган. Аёл транспорт воситасининг эшик қисмини тош билан уриб, ойнасини синдирган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган ва тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда. Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳамда аёлга нисбатан қандай чора кўрилиши текширув якунларига кўра маълум қилинади.






























Изоҳлар 0
…