
Афтидан, қуён жаноблари қиш аёзидан зериккан, шекилли, совуқ фаслни одамлар орасида ўтказишни афзал кўрди, дея ёзмоқда Даракчи нашри.
Челябинскдаги “Уральская мольния” муз аренаси қоровуллари эрта тонгда эшик тагига келиб қолган қуённи кўриб қолишади. Арена ходимаси қуёнга бирон кор-ҳол бўлмадимикин, дея ташқарига чиққанда қуён жойидан жилмай тураверади. Ходима “чақирилмаган меҳмон”ни силаб кўради. Кейин эса қуёнвойни кўтариб иссиққина бинога олиб киради.
Хўш, қишни иссиқ бинода ўтказишга қарор қилган “ғилайкўз” баҳорда ўрмонга қайтиб кириб кетармикин?
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар