64 млрд доллар. Саудия Арабистони кўнгил очиш саноатида инқилобий ўзгаришлар кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш4.6K
64 млрд доллар. Саудия Арабистони кўнгил очиш саноатида инқилобий ўзгаришлар кутилмоқда
Саудия Арабистони кейинги 10 йил ичида кўнгил очиш саноатига 64 млрд доллар сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда «Arab News»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Маблағлар кўнгил очиш инфратузилмасини барпо этиш, конецертлар, мюзикллар ташкиллаштириш, комиклар чиқиши ва мамлакатдаги биринчи опера театри қурилишига сарфланади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг кўнгил очиш бошқармаси раҳбари Аҳмад бин Оқил Ал-Хатиб маълум қилди.

Ушбу бошқарма мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар дастури Vision 2030 доирасида ташкил этилган.

Ушбу инвестициялар бу дастурнинг бир қисми бўлади: мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қиролликнинг нефтга боғлиқлигини камайтириб, иқтисодиётни жумладан кўнгил очиш саноатига сармоя киритиш ҳамда аҳоли ўз пулларини ҳордиқ чиқаришга сарфлай бошлашлари ҳисобига диферсификация қилмоқчи.

Ал-Хатибнинг айтишича, 2018 йилда қиролликда 5 мингдан кўпроқ кўнгилочар тадбир ўтказиш режалаштирилган. Улар орасида Maroon 5 мусиқий гуруҳи ва Cirque Du Soleil цирк жамоаси артистлари чиқишлари бор.

Бундан ташқари, 2018 йилда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар мамлакатнинг 56 та шаҳрида мюзикллар, оилалар учун шоулар, стендап-комиклар чиқишлари, концертлар, цирк томошаларига ташриф буюришлари мумкин бўлади. Шунингдек, март ойида мамлакатда 35 йиллик тақиқловдан кейин илк кинотеатр очилмоқчи.

Бундан ташқари, Жидда шаҳрида қиролликдаги илк опера театри қурилади.

Буларнинг барчаси охирги 20 йил давомида концертлар, ресторан ва дўконларда мусиқа тақиқланган давлатда рўй бермоқда.

Ал-Хатибнинг айтишича, 2030 йилга қадар кўнгил очиш саноатини ривожлантириш дастури ёрдамида 224 мингта янги иш ўрни яратилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?