
2016 йилда Россиянинг Аргентинадаги элчихонасидан 389 килограмм кокаин топилган, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Аргентина хавфсизлик вазири Патрисия Буллричга таянган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, 2016 йилнинг декабрида элчихона ўзига қарашли мактабда кокаинга тўла бир неча чамадон топилгани сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этган. Россия ва Аргентина махсус хизматлари махсус амалиёти давомида гиёҳванд модда унга алмаштириб қўйилган, чамадонларга эса GPS-трекерлар жойлаштирилган.


«Наркотик Россияга келмаган, у ерга ун жўнатилган», - дея айтиб ўтди Буллрич.
Полиция маълумотларига кўра, гиёҳванд моддани Россияга дипломатик почта билан юборишни режалаштиришган. Уларнинг қиймати қора бозорда тахминан 50 млн еврога тенг. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, наркотрафикка элчихона собиқ бухгалтери ва яна бир неча россиялик алоқадордир.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар