
Интернетда ҳиндистонлик фермернинг фил томонидан ҳужумга учраши видеоси пайдо бўлди. Ушбу видео YouTube каналида жойлаштирилган.
Воқеа Андхра-Прадеш штатидаги Бангарапет шаҳри яқинида юз берган. Видеода фил эркакни таъқиб қилиб, уни топтаётганини кўриш мумкин. Атрофдаги одамлар филни қувиб юборишга ҳаракат қилишган.
[media=https://youtu.be/PlxdwO0OwHQ]
Ҳужум оқибатида 56 ёшли фермер ҳалок бўлган. Ўрмон хўжалиги департаменти унинг оиласига товон пули сифатида 7,7 минг доллар тўлаб беришга рози бўлган.
Хабарда берилишича, шаҳар аҳолиси анчадан бери ёввойи ҳайвонлар тажовузидан азият чекиб келади. Одамлар ҳукуматга ҳайвонларни қувиб юбориш илтимоси билан мурожаат қилганларига қарамай, муаммо ҳанузгача ҳал қилинмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар