Баффет ва Цукерберг 3 кун ичида 3,7 миллиард доллардан йўқотди
1 дақиқа ўқиш4.7K

АҚШ фонд бозорининг пасайиши оқибатида энг кўп маблағни Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг йўқотди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб, «Дарё» хабар бермоқда.
Ҳар иккала миллиардернинг бойлиги уч кун ичида 3,7 миллиард долларга камайди. Google ҳамасосчиси Ларри Пейж шу кунларда 3,1 миллиард доллар, унинг ҳамкасби Сергей Брин эса 3 миллиард доллар йўқотди. Бешликнинг охирги ўрнидан Zara соҳиби Амансио Ортега жой олди: унинг бойлиги шу уч кун ичида 2,5 миллиард долларга камайди.
Дунё бўйича энг бой 500 одамнинг шу кунлардаги йўқотишлари умумий суммаси 128 миллиард долларни ташкил этди, шундан 55 миллиард долларни америкалик бойлар қўлдан чиқарди.

- #АҚШ Фонд Бозори
- #Уоррен Баффет
- #Марк Цукерберг
- #Ларри Пейж
- #Сергей Брин
- #Амансио Ортега
- #Миллиардерлар Йўқотиши
- #Давлатлар Бойлиги
- #Дунё Йўқотишлари
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…