Қирғизистонда милицияни полицияга ўзгартириш таклиф қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш4.1K
Қирғизистонда милицияни полицияга ўзгартириш таклиф қилинмоқда
Қирғизистон бош вазири Сапар Исақов милицияни полицияга ўзгартириш имкониятларини кўриб чиқиш борасида фармойиш берди. Бу ҳақда у “Жиноятчиликдан огоҳлантириш ва хавфсизлик сиёсати” деб номланган конференция мажлисида таъкидлаб ўтди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Исақовнинг фикрича, гап бу ерда ички ишлар органларини механик равишда ўзгариши ҳақида бормаяпти. Унинг айтишича, милиция бу ҳарбийлаштирилган тузилма бўлиб жамоатчиликка таъсири жуда ҳам кам, полициянинг вазифасига эса фуқоролар билан мустаҳкам алоқада бўлиш киради.

«Милиция» номи СССРда ички ишлар идораларига нисбатан қўлланиларди. Иттифоқ тарқалиб кетганидан сўнг собиқ совет республикалари тузилма номини «полиция»га ўзгартиришди. Қозоғистонда қайта номлаш 1998 амалга ошган бўлса, Россияда 2011 йилда милиция полицияга айланди.

2017 йилнинг 9 ноябр куни Қирғизистон бош вазири Сапар Исақов Патрул милицияси Бош бошқармасини тарқатиб юборди ва унинг ўрнида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармасини тузди. Янги муассасада яна йўл-пост хизмати полки пайдо бўлди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?