13 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ давлат котиби (эндиликда собиқ котиб) Рекс Тиллерсонни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига эндиликда собиқ МРБ (Марказий разведка бюроси) раҳбари Майк Помпеони тайинлаганди.
Шундан кейин Трамп ва Тиллерсон ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳар хил хабарлар пайдо бўла бошлади.
АҚШ етакчиси Дональд Трамп Хитойга ташриф вақтида, ўшанда Қўшма Штатлар давлат котиби лавозимини эгаллаб турган Рекс Тиллерсонга сўлиб қолган салатни ейишга мажбурлаган. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилмоқда.
Нашрнинг иддао этишича, ҳодиса Хитой парламентида 2017 йилнинг ноябрида юз берган – «Трампнинг Осиё бўйлаб беш кунлик тури давомида».
Залда Трамп, Тиллерсон ва Америка делегациясининг бошқа вакиллари бўлган.
Столга «сўлиб қолган Цезарь» салати солинган тарелкалар қўйилган бўлган.
Газета манбаларининг маълум қилишича, Трамп ейилмаган салат Хитой томонини хафа қилишидан хавотирда бўлган. Шу сабабдан у Тиллерсонга уни ейишни бошлаш ҳақида «топшириқ» берган.
«Рекс, салатни истеъмол қил», - деган президент. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?