Чеченистонда Ўзбекистоннинг беш фуқароси қўлга олинди
1 дақиқа ўқиш5.5K

Чеченистон пойтахти Грознийда Ўзбекистоннинг беш фуқароси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан режали рейд тадбирлари давомида қўлга олинди. Улар расмий рўйхатдан ўтмай яшашган, бу эса Россия Федерацияси ҳудудида бўлишнинг қонунчилик билан ўрнатилган режимини бузиш саналади.
Россия суд ижрочилари федерал хизматининг Чеченистон Республикаси бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабарига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Суд қўлга олинган ўзбекистонликларни РФда бўлиш режимини бузганликда айбдор деб топди, уларга нисбатан 2 минг рубль миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, ушбу 5 шахс Россиядан чиқариб юбориладиган бўлди.
Суд ижрочилари тегишли ҳужжатлар тайёр бўлганидан сўнг қоидабузарларни Москвадаги «Внуково» аэропортига олиб боришди ҳамда «Москва-Тошкент» авиарейсига ўтказиб юборишган.

- #Чеченистон
- #Грозний
- #Ўзбекистон
- #Фуқаролар
- #Режали Рейд
- #Суд Ижрочилари
- #РФда Бўлиш
- #Жарима
- #Внуково Аэропорти
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…